Жамият - 17:54 · 31.05.2022«Фермерлар мактаби» 1 ёшга тўлди!
Фермерлар мактаби лойиҳаси мамлакатда фермерликни ривожлантириш, ёш фермерларни етиштириш, фермер хўжалиги бўйича халқаро тажрибани татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган.

Лойиҳа 1 ёшга тўлгани муносабати билан ютуқли сўровнома ташкил этмоқда. Ғолиблар хорижда қисқа муддатга, лекин қимматли тажрибани ўрганиб келади.
Сўровномада иштирок этиш учун «Фермерлар мактаби»да таҳсил олган бўлишингиз керак. Ғолиблар 3 июнь санасида соат 20:00 да Фермерлар мактабининг ижтимоий тармоқларида жонли эфирда аниқланади.
Сўровномада қатнашиш учун бот: @yutuqli_surovnoma_bot