ЖССТ маймунчечак сабабли янги пандемия бошланиши эҳтимолини баҳолади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 29 май куни маймунчечак бутун дунё бўйлаб аҳоли саломатлиги учун «ўртача хавф» эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «CNC»

Ташкилот вирус ёш болалар ва иммунитети заиф одамлар учун патоген сифатида ўз ўрнини топса, вазият ўзгариши мумкинлигини қайд этган. «Агар вирус оғир касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳларга тарқалса, жамоат саломатлиги учун хавф юқори бўлиши кутилмоқда», дейди ташкилот.

Бугунги кунга қадар ЖССТ ўлим ҳолатлари ҳақида маълумотга эга эмаслиги хабар қилинган. 26 май ҳолатига кўра, вирус учун эндемик бўлмаган 23 мамлакатда 257 маймунчечак ҳолати аниқланган ва 120 та шубҳали ҳолат қайд этилган. Касаллик аниқланмаган мамлакатларда кузатув кенгаймоқда ва тез орада вирус тарқалишини камайтириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилади.

«Ҳозирги кунга қадар аниқланган касаллик ҳолатларининг аксарияти бирламчи тиббий ёрдам ёки жинсий саломатлик хизматларида аниқланган», дейилади БМТ берган баёнотида.

Аввалроқ маймунчечакнинг асосий учта аломати санаб ўтилганди. Шунингдек, касаллик қайси давлатларда тарқалиши мумкинлиги айтилган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма