Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлардан импорт қилади?
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–апрель ойларида озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлардан импорт қилгани маълум бўлди. Статистика қўмитаси бу бўйича «Bugun.uz»га маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»
Таъкидланишича, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида Қозоғистон 38,2 фоиз улуш билан биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ўринлардан қуйидаги давлатлар ўрин олган:
Россия — 25,2 фоиз;
Бразилия — 11,3 фоиз;
Беларусь — 4,4 фоиз;
Покистон — 3,5 фоиз;
Бошқа давлатлар — 17,4 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотларини асосан Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина ва Туркия давлатидан импорт қилди. Бу ҳақда АОКАда 9 февраль, чоршанба куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинганди.