Жамият - 13:43 · 31.05.2022

Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп даромад кўрган ОТМлар номи эълон қилинди

Ўзбекистонда 2021 йил давомида энг кўп даромад кўрган Олий таълим муассасаларининг рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент давлат педагогика университети

Қайд этилишича, республикадаги 62 та давлат олий таълим муассасаларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Натижаларга кўра, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 миллиард сўм), Наманган давлат университети (320 миллиард сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 миллиард сўм) шакллантирилган.

Шунингдек, қуйида Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати шакллантирилган:

  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 миллиард сўм;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 миллиард сўм;
  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети – 276 миллиард сўм;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 миллиард сўм;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 миллиард сўм.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 30 та олийгоҳи дунёдаги етакчи ОТМ рўйхатига киритилганди. Тошкент давлат аграр университети рўйхатда етакчиликни қўлга киритган.

Bugun — LIVE