Жамият - 12:31 · 31.05.2022

Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида кодекс лойиҳаси билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • илғор хорижий давлатлар тажрибасига асосан, тадбиркорлик cубъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда;
  • тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари базаси ихчамлаштирилиб, тадбиркорлар ичида оммабоп бўлмаган «хўжалик ширкати» ташкилий-ҳуқуқий шакли бекор қилинмоқда;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини белгилаган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда;
  • тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари белгиланмоқда;
  • кодекс лойиҳаси билан яхлит 9 та амалдаги қонун, 2 та янги қонун лойиҳалари ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдан бошлаб уни тугатишгача бўлган барча жараёнларни тартибга солишга қаратилган;
  • 43 та давлат органининг 146 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 18 турдаги текширувлар рўйхатлари кодексга илова сифатида тасдиқланмоқда.

Бунда рўйхатга киритилмаган барча текширувлар Бизнес-омбудсман билан келишилган тартибда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси маъқулланганди. Унда замонавий меҳнат муносабатлари билан боғлиқ барча муҳим жиҳатлар инобатга олинган.

Bugun — LIVE