Жамият - 10:47 · 31.05.2022

Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

«Ўзгидромет» хизмати июнь ойида кузатиладиган об-ҳаво бўйича прогнозини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, июнь ойи ўртача иссиқ бўлади. Республика шимоли бўйича баъзи жойларда асосан меъёрдан 1–2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида марказий ва шарқий ҳудудларида кундуз кунги ҳарорат 29–32 даражадан 36–39 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати 40–42 даражагача кўтарилади.

Келтирилишича, июнь ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Кейинчалик ёзнинг охиригача ўртача ҳарорат меъёр атрофида ва меъёрдан юқори бўлиши тахмин қилинмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, лекин жуда иссиқ об-ҳаво даврлари истисно қилинмайди.

Bugun — LIVE