Жаҳон - 9:10 · 31.05.2022

Россияда 33 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилди

Россияда 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган 33 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, ҳодиса 27 май куни эркакнинг туғилган кунида содир бўлган. Қизнинг ҳолати патруль хизмати ходимларининг эътиборини тортган, жабрланувчи уларга катта ёшли одамнинг жинсий қурбони бўлганини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 33 ёшини нишонлаётган ўзбекистонлик эркакни вақтинчалик қўлга олган.

Аввалроқ Россияда 12 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак 19 ёшли қизни зўрлаганди.

Bugun — LIVE