Жаҳон - 14:16 · 31.05.2022

Россияда ўзбекистонлик эркакнинг ёниб кетган жасади топилди

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик эркакнинг ёниб кетган жасади топилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Медицинская Россия»

Маълум қилинишича, 29 май куни Морозов номли қишлоқда қутқарувчилар ёнган машинани ўчирган, ундан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган. Марҳум 32 ёшли эркак бўлиб, Россияда ишлаш учун рўйхатдан ўтмаган. Марҳум спиртли ичимликлар истеъмол қилиб келгани аниқланган. Жасад ўликхонага юборилган, ёнғин сабаблари эса ўрганилмоқда.

Аввалроқ Россияда 33 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганди. Шунингдек, Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этганди.

Bugun — LIVE