Рус амалдорларининг чет элда мулклари йўқлигини айтган Медведев, олтинчи санкциялар пакети ва «ҳушёрлашаётган» Польша

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 31 май куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «AFP»

Польша Россиянинг эҳтимолий ҳужумига қарши мудофаа харажатларини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Анжей Дуда «CNN» телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Дуданинг сўзларига кўра, Польшанинг Россия билан узоқ тарихи туфайли кўплаб поляклар ҳозир хавотирда. Мамлакат Украина билан умумий чегарага эга ва аввалроқ рус қўшинлари мамлакатдан бир неча мил узоқликда ракета ҳужумини бошлаган.

«Польша жамияти Россиядан қўрқиши ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деган у.

Ҳозир мамлакат мудофаасини кучайтирмоқда, ҳукумат қуролли кучлари сонини ҳам оширишни режалаштирмоқда. Дуда Польша Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига мувофиқ ўз давлатини ҳимоя қилишда АҚШга таянмасликка интилишини қайд этган.

«Қачонки биз кучайсак, улар бизга ҳужум қилишдан қўрқади», — деган Дуда.

Россия ва Украина музокаралари ҳозирда сиёсий-дипломатик томондан тўхтатилгани ва гуманитар жиҳатдан эса ишлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Укринформ» хабар берди.

Таъкидланишича, музокараларнинг ҳозирги холати бўйича маълумотни Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк берган.

«Бугунги кунда музокаралар жараёни сиёсий-дипломатик қисмда тўхтатилган. Гуманитар бўлимда у ишламоқда, чунки асирлар алмашинуви, гуманитар йўлаклар, аҳолимизни эвакуация қилишга уринишлар мавжуд.

Нега сиёсий-дипломатик музокара тўхтатилди? Чунки музокара нафақат жанг майдонида, балки умуман олганда реал дунёда содир бўлаётган воқеалар: санкциялар, мавқе, шериклик ўртасидаги масалаларга боғлиқ. Россия буларнинг барчасига етарлича эътибор қаратмайди. Бу феномен ҳам дарсликларга киритилади», — деган Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳозир яратилган воқеликда яшамоқда ва шунинг учун дунёда содир бўлаётган воқеаларни мутлақо адекват идрок этмаяпти.

«Улар ҳақиқатан ҳам ‘Украина шаҳарларини озод қилаётганига, бир вақтнинг ўзида минглаб одамни ўлдираётганига’ ишонади. Улар буни чин дилдан тўғри иш деб билади. Шунинг учун улар музокара жараёнига келганда, албатта, адекват одамлар билан мулоқот қила олмайди.

Чунки музокара позицияни бериш, баҳслашиш, уни объективлаштиришни ўз ичига олади. Агар ўз хаёлларида яшайдиган одам қаршингизда ўтирса, у сизнинг сўзларингизни тушунолмайди. Шизофрения ҳолатига бироз берилиб кетган одамга эса ҳаракатларининг объектив оқибатларини тушунтириб бера олмайсиз», —деган Подоляк.

Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари 30 май куни Россия нефтини импорт қилишни қисман тақиқлаш ва Сбербанкни SWIFT тизимидан узишни назарда тутувчи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Брюсселдаги саммит чоғида бу бўйича маълумот берган. Нефть эмбаргоси Россия нефть импортининг 75 фоиздан ортиғига таъсир қилади. Бу унга урушда ҳарбий машиналар учун маблағ манбасини тўхтатиши айтилган. 2022 йил охирига келиб, Россиядан Европага нефть импортининг 90 фоизи эмбарго остида қолади.

Европа расмийлари ва дипломатлар техник тафсилотлар бўйича ҳалигача келиша олишмаган ва санкциялар 27 давлат томонидан расман қабул қилиниши керак. Бунинг учун 1 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтадиган элчилар йиғилиши ташкил этилади.

Денгиз орқали ташиладиган нефть санкциялар остида қолади — Европа Иттифоқи Венгрия қарам бўлган «Дружба» нефть қувури орқали Россия энергияси импортига тўсқинлик қилмасликка қарор қилган. Айнан Будапешт ўтган ой давомида эмбаргога қаршилик кўрсатган, чунки у мамлакатга энергия таъминоти узилиб қолмаслиги учун кафолат излаган. Шунга қарамай, Венгрия Евроиттифоқ раҳбарларидан қувурларнинг ишлашида узилишлар юз берган тақдирда хомашё етказиб беришнинг муқобил усулини қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида кафолат олган.

Шу тариқа йирик «Дружба» қувури орқали Марказий Европага нефть етказиб бериш Венгрия ва денгизга чиқа олмайдиган бошқа мамлакатларнинг энергия эҳтиёжларини қондирадиган техник ечим топилмагунча тўхтатилмайди.

Дмитрий Медведев Ғарб санкциялари ҳақида яна бир пост ёзди. Сиёсатчи ўзи фикрларини одатдагидек ўзининг Telegram каналида қолдирган.

Постда Медведев санкциялар «Россия халқига қарши қаратилган»ини таъкидлаган. Шунингдек, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг фикрича, санкциялар президентни, мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятини жазолай олмайди, чунки Россия элитаси вакилларининг ҳеч бири «чет элда мулкка, ҳисобларга ва муҳим манфаатларга эга эмас». Медведов бундан ташқари, катта бизнес учун санкциялар ҳалокатли бўлмаслигини ва бундан кўпроқ оддий фуқаролар жабр кўришини айтган.

«Бу хулоса тушкунликка туширади, лекин, афсуски, бу ҳақиқат. Улар ҳаммамиздан нафратланади! Бу қарорлар замирида Россияга — русларга, унинг барча аҳолисига нисбатан нафрат ётади. Бизнинг маданиятимизга қарши нафрат ётади», — деган сиёсатчи.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди