Сиёсат - 13:12 · 31.05.2022

Тожикистон президенти Ўзбекистонга келади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Ушбу маълумотни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода тасдиқлаган. Ташриф доирасида бизнес учрашуви, иқтисодий ва инвестиция форуми, минтақавий илмий-амалий конференция ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Дипломат ташриф яқин кунларда режалаштирилгани, бироқ аниқ сана ҳозирча номаълумлигини айтган. Раҳмонзода ташриф давомида ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш кўзда тутилганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклаганди.

Bugun — LIVE