Жамият, Тошкент ш. - 19:28 · 31.05.2022

Тошкентда «Imzo» компаниясига тегишли цех ёнаётгани айтилди — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманида «Imzo» компаниясига тегишли цех ёнаётгани айтилган видеолар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 31 май куни соат 18:11 да Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техника зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олинган, айни вақтда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Tashkent city’даги «Nest One» биносида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, ФВВ Тошкентдаги омборда 7 соат давом этган ёнғин сабабини маълум қилган.

Bugun — LIVE