Жамият - 22:02 · 31.05.2022

Тошкентдаги айрим метро бекатларининг иш вақти ўзгартирилди

Тошкентдаги айрим метро бекатларининг иш вақти 1 июндан ўзгартирилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида шу кундан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Ҳамид Олимжон», «Пушкин», «Мирзо Улуғбек», «Ойбек», «Беруний», «Абдулла Қодирий», «Новза», «Тошкент», «Космонавтлар», «Чорсу», «Тинчлик», «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор» ҳамда «Минор» метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича,  ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) шу кунга қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.

Аввалроқ Тошкент метрополитени фуқарони «қўрқитиб юборган» «Олмазор» бекатидаги ўриндиқ бўйича муносабат билдирганди. Шунингдек, Тошкент метрополитени 15 апрель кунидан аҳолидан жетонларни сотиб олиши хабар қилинганди.

Bugun — LIVE