Жаҳон - 8:05 · 31.05.2022

Ерда метеоритлар ёмғири кузатилади

Ер аҳолиси 31 май куни соатига бир неча минг метеоритлар учишини кузатади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Fortune»

Маълум қилинишича, метеорит фаоллигининг кучайиши давомийлиги тахминан икки соатни ташкил қилади. Ҳодиса Ғарбий яримшар ва Шимолий Америкада яхшироқ кузатилади.

Мунажжимлар метеоритларнинг атмосферага кириш тезлиги паст бўлгани сабабли уларнинг порлаши заиф ва ёрқин бўлмаслигини айтмоқда. Метеоритни яхшироқ кузатиш учун қоронғироқ шаҳарни танлаш кераклиги айтилган.

Аввалроқ июнь ойининг қайси саналарида магнит бўрони кузатилиши маълум қилинган. Шунингдек, Европа осмонида метеорит қайд этилганди.

Bugun — LIVE