Жаҳон - 12:34 · 01.06.2022

Алишер Усмонов рафиқаси билан ажрашишда муҳим талаб қўйди

Миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси, Умумроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер билан ажрашаётгани хабар қилинганди. Ажримга алоқадор манба миллиардернинг муҳим талабини очиқлади.

Фото: championat.com

Хабарга кўра, Усмонов рафиқаси билан мулкни бўлишмоқчи эмас, олигархнинг ўзи мол-мулкни бўлишмасликни сўраган. Усмонов ўз даъвосида рафиқаси билан яшамаслигини ҳам кўрсатган. Бундан ташқари, даъвогар ажралиш сабабларини аниқламай туриб, никоҳни бекор қилиш талаби билан Оила кодексининг нормасига мурожаат қилишга қарор қилган.

«Алишер Усмонов ва Ирина Винер биргаликда эгалик қилган мулкларини бўлишмайди. Буни миллиардернинг ўзи сўраган», дея хабар беради манба.

Эр-хотин 1992 йилда турмуш қурган. Ажрашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш 7 июнга белгиланган. Алишер Усмонов 11,5 миллиард доллар бойлиги билан Россиянинг энг бой одамлари рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Алишер Усмонов Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди. Шунингдек, Усмонов йил бошидан буён қанча маблағ йўқотгани маълум бўлган.

Bugun — LIVE