Жаҳон - 8:04 · 01.06.2022

Беларусь Украина билан чегарада ҳарбий машғулотлар ўтказади

Украинанинг Житомир, Киев ва Чернигов вилоятлари билан чегарадош Беларуснинг Гомель вилоятида 22 июндан 1 июлга қадар режалаштирилган сафарбарлик машқлари ўтказилади. Бу ҳақда «БЕЛТА» хабар берди.

Фото: «The Defense Post»

Гомель вилояти ҳарбий комиссари Андрей Кривоносов машғулотларда мамлакат Қуролли кучлари ҳарбий комиссариятлари ва ташкилотлари иштирок этишини айтган.

«Машқлар қуролли кучлар объектларига туташ маълум ҳудудларда бўлиб ўтади», — дея аниқлик киритган у. Гомель вилоятидаги полигонларида ўт очиш машғулотлари ўтказилади. Унда ҳарбий комиссарликларнинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 28 июндан 16 июлга қадар Жлобин вилоятида ҳудудий қўшинлар ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Тадбирлар доирасида ҳудудий объектни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, қўпорувчилик ва разведка гуруҳларига қарши кураш амалиёти олиб борилади.

Аввалроқ Беларусь Украина билан чегарага махсус операция кучларини жойлаштирганди. Шунингдек, Беларусь Украинада «махсус операция» олиб борганди.

Bugun — LIVE