10:48 | 01.06.22 326

«Биз узоқ урушга тайёр бўлишимиз керак» — NATO бош котиби

Йенс Столтенберг Украинадаги вазиятга баҳо берди

NATO’га аъзо давлатлар раҳбарларининг июнь ойида учрашуви бўлиб ўтадиган Мадридда альянснинг Россия ва Хитойга нисбатан позицияси кўриб чиқилади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг Испаниянинг «ABC» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «AFP»

Мадрид саммити ниҳоятда муҳим бўлади, чунки унда қабул қилинадиган янги стратегик концепция хавфсизликни акс эттиради.

«Масалан, амалдаги стратегик концепцияда Россия стратегик ҳамкор сифатида кўрсатилган ва Хитой ҳақида сўз юритилмаган. Энди, албатта, биз Россиянинг агрессив ҳаракатларини, шунингдек, Хитой юксалишининг хавфсизлигимизга таъсирини муҳокама қиламиз. Мадрид саммити энг муҳим саммитларимиздан бири бўлади», — деган у.

Учрашувда жанубдан келаётган таҳдидлар, масалан, терроризм билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиши айтилган.

«Африкадаги барқарорлик бутун иттифоқ учун муҳим бўлиши керак. Биз олдинга қадам ташлаш, жумладан, денгизга таъсир доираси бўйича қарор қабул қиламиз», — деб тушунтирган Столтенберг.

NATO бош котиби Украинадаги вазиятни ҳозир қанча давом этишини аниқ айтиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

«Биз узоқ давом этадиган урушга тайёр туришимиз керак. Узоқ йўлга тайёр бўлишимиз керак. Шунинг учун мен иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга, бунга узоқ муддат тайёр бўлиш ва етарли жиҳозларга эга бўлишга чақираман. Чунки бу вайронагарчилик уруши. Испания NATO иттифоқчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларида иштирок этмоқда. Украина кучларини қўллаб-қувватлашнинг кўплаб турлари мавжуд. Муайян қурол тизимлари ҳақида гапирганда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак», — деган NATO бош котиби.

Аввалроқ Туркия NATO’га ультиматум қўйганди. Шунингдек, Россиянинг NATO бўйича стратегик вазифаси маълум қилинган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 358
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 147
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 761
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 283
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 482
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 492