Жамият - 22:03 · 01.06.2022

Четдан кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш вақтинча тўхтатилади

«Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.

Фото: «Bugun.uz»

Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.

2022 йил 1 июндан қуйидагиларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланди:

  • ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи;
  • кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари.

2023 йил 1 январгача давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар ҳамда Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.

2022 йил 1 августгача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизми жорий қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда яна бир қатор товарлар маркировкаланиши маълум қилинганди.

Bugun — LIVE