Жамият - 14:20 · 01.06.2022Ўзбекистон хориждан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларни импорт қилди?
Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га январь–апрель ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида 281,4 миллион долларга буғдой, 44,8 миллион долларга ўсимик ёғи импорт қилинган. Қуйида хориждан сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати келтирилган (АҚШ доллари):
- шакарқамиш – 119,6 миллион;
- маргарин маҳсулотлари – 113,3 миллион;
- қорамол гўшти – 66,5 миллион;
- картошка – 46,8 миллион;
- какао ва шоколад – 39,4 миллион;
- буғдой уни – 38,5 миллион;
- сут маҳсулотлари – 22,7 миллион;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,6 миллион;
- банан – 21,9 миллион;
- парранда гўшти – 17,4 миллион;
- чой – 16,8 миллион;
- маккажўхори – 15 миллион;
- кофе – 11 миллион;
- мандарин – 9,1 миллион.
Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлардан импорт қилгани ҳақида хабар берилганди.