Жамият - 10:30 · 01.06.2022

Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қайси исм қўйилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда январь–май ойларида туғилган чақалоқларга асосан Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари берилаётгани маълум қилинди. Бу бўйича Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати инфорграфика тайёрлади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–май ойларида 19 496 нафар чақалоқ туғилган. Ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

Аввалроқ Статистика қўмитаси Ўзбекистонда январь–март ойларида энг кўп чақалоқ туғилиши Самарқанд вилоятида кузатилгани ҳақида хабар берганди.

Bugun — LIVE