Иқтисод - 21:29 · 01.06.2022

Ўзбекистонда дон ва ун захиралари етарлими?

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси масъул бошқарма бошлиғи Шерали Донаев ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда компания таркибидаги корхоналарда тегирмон қувватлари тўлиқ ишлаб турибди, дон ва ун захиралари етарли миқдорда мавжуд.

«Ҳеч қандай миш-мишларга ишонишга ва ваҳимага ўрин йўқ» — дейди Шерали Донаев.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги дўконларда 1 июндан бошлаб «буханка» нон 2800 сўмдан сотилаётгани хабар қилинганди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра, Тошкент шаҳрида энг юқори — 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст — 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм экани аниқланди. Бу бўйича қўмита ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълумот берганди. Ҳамда Президент бозорларда нарх-наво кўтарилгани ҳақида гапирганди.

Bugun — LIVE