Жаҳон - 18:11 · 01.06.2022

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон билан чегарада одамлардан пул талаб қилмоқда

Қирғизистоннинг Қорасув туманидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар сунъий навбатлар ҳосил қилиб, фуқаролардан пул талаб қилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Қирғизистонлик депутат Алишер Козуев парламент йиғилишида бу бўйича маълумот берган.

«Бизда 15 та назорат ўтказиш пункти мавжуд. Фуқароларимиз Ўзбекистонга саёҳат қилиб, туризмни ривожлантирмоқда. Андижонда Тошкентга йўлда оддий фуқаролардан тортиб йўл полицияси ходимларигача хушмуомалалик билан мурожаат қилади. Бир кунда битта постнинг ўзидан 10 мингдан ортиқ одам ўтади. Биз томондан назорат пунктидан чиқиб кетганда эса чегарачиларнинг такси ҳайдовчилари ва микроавтобуслари ишлайди. Максимал йўл ҳақи 200 сом бўлиши мумкин бўлган жойларда улар 2 мингдан 5 минг сомгача пул талаб қилади. Бундай жараёнга қараш уят», — дейди Козуев.

Аввалроқ Қирғизистонда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб сотган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Қирғизистонда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит пули йўқлиги учун бўғиб ўлдирилганди.

Bugun — LIVE