19:37 | 01.06.22 194
Қирғизистонда шакар экспортига тақиқ қўйилди
Бу маҳсулотнинг бозордаги нархини ушлаб туриш мақсадида қилинган
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси олти ой муддатга шакар ва хом қамиш шакарини мамлакатдан олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Бундай қарор Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган. У Қирғизистон ҳудудидан шакарни оммавий экспорт қилиш имкониятини истисно қилиш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозордаги шакар нархларни ушлаб туриш мақсадида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳам олти ой муддатга шакар экспортига чеклов ўрнатганди. Шунингдек, мамлакат дон ва унни экспорт қилишга ҳам тақиқ жорий этганди.