Жаҳон - 7:31 · 01.06.2022

Қозоғистонда қизларнинг демографик «тақчиллиги» кузатилмоқда

Қозоғистонда қизларнинг демографик «тақчиллиги» кучаймоқда. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Tengrinews»

Статистик маълумотларга кўра, 2021 йил давомида Қозоғистон аҳолиси 1,3 фоизга ошган ва 2022 йил бошига келиб 19,12 миллион кишини ташкил қилган. Аёллар сони 9,84 миллионни, эркаклар сони эса 9,29 миллионни ташкил этади. Йил бошида аёлларнинг улуши 51,44 фоизни ташкил этган бўлса, сўнгги ўн йилда у ҳар йили босқичма-босқич камайиб бормоқда. Шундай қилиб, 10 йил аввал аёллар умумий аҳолининг 51,77 фоизини ташкил қилган.

2022 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, хотин-қизлар улуши яна бир бор камайган — 51,43 фоиз. Умуман олганда, аёллар улуши эркаклар улушидан бироз юқори бўлиб қолсада, у йилдан-йилга камайиб бормоқда ва бу тенденция давом этмоқда. Маълумот учун: сўнгги 5 йил ичида аёллар сонининг ўртача йиллик ўсиши 1,2 фоизни, эркаклар сонининг ўсиши эса 1,4 фоизни ташкил этган.

Муайян ёш тоифаларида вазият янада номутаносиб кўринади. 14 ёшдан 28 ёшгача бўлган қизлар сони йиллар давомида 0,1 фоизга қисқариб, 1,83 миллион кишини ташкил қилган. Йигитлар сони бир вақтнинг ўзида 0,1 фоизга ошган ва бу ҳам барқарор тенденциядир.

Ёш аёлларнинг умумий улуши 2022 йил бошида 48,87 фоизни ташкил этган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 48,92 фоизни ташкил этган бўлса, беш йил олдин у бир фоизга юқори бўлган. Қозоғистонда қизлар ўғил болаларга қараганда сезиларли даражада камроқ туғилган. Никоҳ ёшидаги (28 ёшгача) ёшлар орасида ҳар 1000 ўғилга атиги 956 нафар қиз тўғри келади ва бу тафовут йилдан-йилга ошиб, қизлар сони камайиб бормоқда. Бундай статистик маълумотлар БМТ прогнозларини тасдиқлайди, унга кўра Қозоғистонда эркаклар ва аёллар сони ўртасидаги фарқ қисқаришда давом этади.

Муайян ёш гуруҳларида эркаклар сони устунлик қилади. 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болаларга келсак, уларнинг сони 2022 йилда ҳар 10 000 қизга 10 380 нафарни, 2025 йилга келиб эса 10 472 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада пастлаганди.

Bugun — LIVE