Жамият, Самарқанд - 9:01 · 01.06.2022

Самарқандда тўйда 19 киши овқатдан заҳарланди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги тўйда 19 киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, туманда яшовчи 19 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўйда овқатдан заҳарлангани юзасидан мурожаат қилган. Шулардан 14 нафарининг ҳолати қониқарли экани сабаб амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Millar» кўрсатувининг 196 нафар, «Markaziy studiya» кўрсатувининг 200 нафар фуқаро заҳарланган деб берган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланди.

Аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 49 киши музқаймоқдан оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE