Telegram’да янги реакциялар пайдо бўлади — видео

Telegram’нинг пулли Premium обунасида фойдаланувчилар учун янги реакциялар ишга тушади. Бу ҳақда «Telegram Info» хабар берди.

Фото: «Ferra»

Айни пайтда мессенжер фойдаланувчиларига пуллик асосда еттита анимацион реакция тақдим этилади. Қўшимча реакциялар орасида «кит», «каптар», «масхарабоз», «ёқмайдиган юз», «ОК ишораси», «юракча кўзли эможи» ва «бош айланиши» кулгичи мавжуд.

Шу билан бирга, Telegram маъмурияти ва Павел Дуров ҳалигача Premium обунаси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган, бу ҳақдаги биринчи маълумотлар интернетда 2022 йил баҳорида пайдо бўлган. Тахминларга кўра, пуллик тариф обуначилари қўшимча реакциялар ва анимацион кулгичлардан ташқари, рекламаларни ўчириш имконига эга бўлади. Обуна нархи ва унинг пайдо бўлиш вақти номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ Telegram’да пулли функция ишга тушиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолияти чекланиши мумкинлиги маълум қилинган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди