Жамият, Тошкент ш. - 9:40 · 01.06.2022

Тошкентда «буханка» нон 2800 сўмдан сотилмоқда

Тошкент шаҳридаги дўконларда 1 июндан бошлаб «буханка» нон 2800 сўмдан сотилмоқда. Ижтимоий тармоқларда нон нархи акс этган суратлар тарқалмоқда.

Кадр: Telegram

Тошкентдаги дўконларда бўлка ноннинг нархи 2800 сўм этиб белгилангани акс этган суратлар тарқалган. Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев ноннинг нархи бўйича тушунтириш берган.

«Агар буғдойнинг нархи 3000 сўмдан ошмаса, ‘буханка’нинг нархи 2800 сўмдан ошмайди. Бозордаги нархдан ошиб кетмайди. Бу ҳолатни фақат Тошкентда сезишимиз мумкин. Бошқа ҳудудларда эса арзонроқ, яна бошқасида қимматроқ бўлиши мумкин.

Энди ун биржа савдоларида айнан бўлка нон ишлаб чиқарувчиларига ва аҳолига уннинг чакана савдоси билан шуғулланувчиларига сотилади. Ўртакашлик қилиб, даромад кўрмоқчи бўлганларга ун савдосини тўхтатиш чораларини кўрамиз», — деган Тўлқин Мирзаев.

Аввалроқ Тўлқин Мирзаев Ўзбекистоннинг 50 минг тонна ун захираси борлиги маълум қилганди.

Bugun — LIVE