Жамият - 22:25 · 01.06.2022

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан фестиваль ўтказилди — фото

Тошкент шаҳрида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Мўъжизалар карвони» фестивали ўтказилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, ташкил этилган фестиваль доирасида хайрия тадбирлари, концерт ва кўргазмалар кабилар ўтказилган. Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Мўъжизалар карвони» фестивали доирасида Ўзбекистоннинг фигурали учиш бўйича ёшлар терма жамоаси иштирокида муз шоуси, «Қувонч дўкони» акцияси ўтказилган. Унда хоҳловчилар болалар китобларини ва юмшоқ ўйинчоқларни совға қилиш имкониятига эга бўлган. Фестивалда Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг болаларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг болалар билан боғлиқ хайрия амалларига ихтисослашган жамғармалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тақдимоти ўтказилган. Бундан ташқари, болаларни касблар билан таништириш учун турли касбларга оид станциялар ҳамда соғлом турмуш тарзининг энг ёш ихлосмандлари учун алоҳида машғулотлар — болалар ёгаси ва зумбаси ўтказилган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Bugun — LIVE