Тошкентда XIV Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида француз киноси кунлари бўлиб ўтади

Тошкентда XIV Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида француз киноси кунлари бўлиб ўтади.

«Ипак йўли гавҳари» XIV Халқаро Тошкент кинофестивалининг иштирокчилари ва меҳмонлари, француз киносининг энг сара фильмларини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Кинематографияси агентлигида, Тошкентга ушбу музокаралар учун махсус келган, аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эмануэль Фосийон билан учрашувда бу ҳақида келишувга эришилди.

Учрашувда шунингдек,  Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси Лоран Ориоль ҳам иштирок этди.

«Биз фильмларимизни Ўзбекистонда, айниқса Халқаро Тошкент кинофестивали каби юқори савиядаги тадбирда оммалаштиришдан манфаатдормиз. Ўзбекистонга ҳали ҳеч қаерда тақдимот этилмаган, янги фильм олиб келишни режалаштирганмиз. Умид қиламанки, Франция киноси кунлари муваффақиятли ўтади ва биз Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги кино соҳасида ҳамкорликнинг бошқа салоҳиятли йўналишларини ҳам топамиз», — деб таъкидлади, аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эмануэль Фосийон.

Киноматография  агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Франция билан ҳамкорлик режалари ва кинофестивалга тайёргарликнинг айрим тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

«Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Халқаро Тошкент кинофестивали, бу йил ҳам ҳам кузда бўлиб ўтади. Айни шу кунларда, кинофестивалда Италия, Руминия, Словакия, Жазоир, Миср ва ШҲТнинг барча давлатлари билан кино кунларини ўтказиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда. Францияга келсак, томошабинлар француз киносининг энг яхши намуналарини кўриш имкониятига эга бўлишларидан хурсандмиз, чунки айнан Франция кино санъатининг асосчиси ҳисобланади», — таъкидлади Фирдавс Абдухолиқов.

Яқин кунлар ичида Франция ва Ўзбекистон томонлари фильмларнинг киноафишасини тасдиқлашади ва Тошкентда Франция киноси Кунларини ўтказишнинг бошқа тафсилотлари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, келаси йилнинг кузида,  Францияда Ўзбекистон киноси кунларини ўтказиш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Шунингдек, Франция ва Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш марказлари ўртасидаги ҳамкорлик, талабалар алмашинуви, шунингдек, француз киноижодкорларини ВГИК (БДКИ)нинг Тошкент филиали талабаларига маъруза ва маҳорат дарслари ўтказишлари учун таклиф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди