17:27 | 01.06.22 234

Украинага дўст бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Улар 11 та мезонга асосан баҳоланган

«Forbes» Украинага Россия агрессиясига қарши туришда жиддий ёрдам кўрсатаётган давлатлар рейтингини тузди.

Фото: АҚШ ҳаво кучлари матбуот хизмати

Бу мамлакатлардан айримлари қурол етказиб бериш, бошқалари Россияга қарши санкциялар жорий этиш, рус дипломатларини мамлакатидан чиқариб юбориш билан ёрдам кўрсатган. «Forbes» 11 мезон бўйича барча давлатлардан маълумотларни тўплаган. Рейтингда максимал балл 100 ни ташкил қилган, 40 дан ортиқ баллни тўплаганлар дўстона деб ҳисобланган.

Биринчи ўринни 3,5 миллион украиналикни қабул қилган Польша эгаллаган (97 балл). БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил декабрига қадар 4,3 миллион украиналик Польшага жўнаб кетади, улардан 2,6 миллиони бу мамлакатдан бошпана топади.

Иккинчи ўринни энг катта молиявий ва ҳарбий ёрдам берган АҚШ (96 балл) эгаллаган. Март ойида Байден 13,6 миллиард долларлик ёрдам пакети тўғрисидаги қонунни имзолаганди. 28 апрель куни АҚШ Конгресси Украинага умумий қиймати 40 миллиард долларлик янги ёрдам пакетида кредит-лизинг беришни маъқуллаган.

Эстонияда (95 балл) ҳар бир мамлакат фуқароси Украина учун 200 доллардан маблағини сарфлаган.

Латвия (94 балл) Украинага мудофаа бюджетининг учдан бир қисмини берган. Ёрдамнинг бир қисми урушдан олдин ҳам келган. Латвиядан зенит-ракета комплекслари, ўқ-дорилар ва бошқа номи айтилмаган юкларни олиб келган самолётлардан бири 23 февраль оқшомида Украинага қўнган. Бундан ташқари, Рига Киевга 11 та йўловчи автобусини топширган.

Рейтингда кейинги ўринларни Буюк Британия, Литва, Канада 88 баллдан, Словакия 82 балл, Чехия 81 балл, Португалия 78 балл олган.

Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий-дипломатик музокара нега тўхтатилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Кремль Украинадаги уруш тугаши мумкин бўлган муддатни эълон қилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 40
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 62
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 621
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 201
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 386
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 431