Жаҳон - 8:36 · 01.06.2022

Хитойнинг 30 та ҳарбий самолёти Тайваннинг мудофаа зонасига кирди — фото

Тайван расмийлари 30 май куни ўзларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасида 30 та Хитой самолётларини қайд этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «The Straits Times»

Мамлакат Мудофаа вазирлиги қирувчи самолётларини огоҳлантириш мақсадида шай ҳолатга келтирган. Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди, орол давлат эса сўнгги бир неча йил ичида ўз ҳудуди яқинида, кўпинча Тайван юрисдикцияси остидаги Пратас ороллари яқинида Хитой ҳаво кучлари жанговар самолётларининг пайдо бўлишидан шикоят қилган.

Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»

Тайван «кулранг зона»да ҳарбий юриш деб атайдиган Хитойнинг бундай тактикасидан мақсад Тайван қуролли кучларини синовдан ўтказиш экани айтилган. Тайван Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги кузатувда 30 та Хитой самолёти орасида: иккита KJ-500 эрта огоҳлантириш ва назорат қилиш самолёти, тўртта Y-8 радиоэлектрон разведка самолёти, битта Y-8 радиоэлектрон ҳужум самолёти, битта Y-8 сув ости кемасига қарши самолёт, олтита «Шэньян» J-16 қирувчиси, саккизта «Шэньян» J-11 қирувчиси, тўртта «Чэнду» J-10 қирувчиси, иккита Су-35 қирувчиси ва яна иккита Су-30 самолёти аниқлаган.

Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»

Бунга жавобан Тайван ҳаво патрулларини парвозга кўтарган, радио огоҳлантиришлар юборган ва Хитой самолётларини кузатиш учун мудофаа ракеталарини жойлаштирган. Маҳаллий матбуот 2020 йилдан бери шунга ўхшаш ҳолатларни кузатиб келмоқда. Хитойнинг энг йирик ҳаво парвози 23 январь куни бўлиб ўтган, унда 39 та самолёт қайд этилган.

Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»
Фото: «Focus Taiwan»

Аввалроқ Хитой ҳарбийлари Тайван яқинида ҳарбий машғулот ўтказганди. Шунингдек, Тайван Украина урушидаги тактикани ўрганишни бошлаганди.

Bugun — LIVE