Тошкент ш., Фотогалерея - 12:36 · 02.06.2022

«101-рейс».180 йўловчининг ҳаётини қутқарган экипаж қаҳрамонлари ҳақида фильм — фото

Тошкент шаҳридаги Киночилар уйида 1 июнь куни узоқ кутилган «101-рейс» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Унда «Bugun.uz» мухбири ҳам иштирок этиб, намойишдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Фильм ҳақида

Ушбу фильм 4,5 йил давомида ишланган бўлиб, реал воқеалар кўрсатиб берилган. Картина 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уюштирилган теракт оқибатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Теракт оқибатида АҚШ ҳаво йўллари мамлакатга кириб келувчи ҳар қандай самолёт учун тезда ёпилган ва ўша санада Нью-Йоркка қўниши керак бўлган 101-рейс лайнери икки томонидан қирувчи самалётлар билан ўраб олинган. Шундан сўнг экипаж йўналишини Канада томон ўзгартиришга буйруқ олган. Йўналиш ўзгартирилмаса, қирувчи самалётлар билан уриб туширилиши мумкин эди. Бортида 180 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси бўлган ушбу рейс Шимолий Америка ҳаво ҳудудида мураккаб вазиятга дуч келган: самолёт ёнилғи етмаслиги сабаб энг яқин аэропортга ҳам етиб бора олмаслиги маълум бўлади ва 101-рейс капитани Зархўжа Саидазимов барча масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиб, таваккал қилади…

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
101-рейс капитани Зархўжа Саидазимов
Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Фильм ижодий гуруҳи

«101-рейс» фильми постановкачи режиссёри Акром Шоҳназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинган. Шунингдек, бош ролларда Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева, Хуршид Тўхтаев, Эркин Бозоров, Баҳора Арслонова, Фарҳод Абдуллаев, Муқаддас Холиқова, Нигина Анарбоевалар иштирок этган.

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Акром Шоҳназаров (фильм режиссёри):

«Бу фильмимиз ва ниҳоят катта экран юзини кўряпти. 2018 йилда бошланган эди. Мана, роппа-роса 4,5 йил бўлди. Бу фильмга 700 дан ортиқ инсонлар меҳнати сингди. Қанча-қанча устозларимиз меҳнати бор. Шу нарсани алоҳида айтиб ўтишни хоҳлар эдим, устозимиз Ҳошим Арслоновнинг бу картинада меҳнати жуда ҳам кўп. Охирги кунларигача биз билан биргаликда ишладилар. Оғир вазиятларда елкама-елка, ҳатто пандемия шароитида ҳам бирга ишладик. Фурсатдан фойдаланиб, барча ижодкор ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов
Фильм режиссиёри Акром Шоҳназаров

Лола Элтоева — фильм қийинчиликлари ва яратган образи ҳақида

Қийинчиликлар бўлади. Қийинчиликлар яхши фильмда бўлади. Қийинчилик бўлмади дегани — бу енгил фильм ва унинг натижаси ҳам бўлмайди. Ният қиламанки, бу 4 йиллик кутишим бежиз эмас. Бунга арзийди. Ижодий гуруҳ ажойиб танланган. Кадр ва кадр ортида ишлаган барча ижодий гуруҳимизга раҳмат демоқчиман. Бу — катта меҳнат, катта иш. Туни билан бедор, тонг отгунча аэропортда съёмка қилар эдик. Бу ҳаммага ҳам эмас, бу қийин жараёнлар. Буни ҳақиқий ижодкор ҳис қилади.

Мен яратган образ экипаж ёрдамчиси — борт бошқарувчиси. Кўп нарса унга боғлиқ. Стюардессалар унинг кайфиятига, тўғри иш бошқаришига қараб туришади. Унинг имо-ишораларига диққат билан қаралади. Ушбу қаҳрамоним Нигора опа айни пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»да стюардессаларга дарс бериб келади ва халқаро рейсларда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Умид Искандаров — фильм ва Ҳошим Арслонов ҳақида:

«Мен ижро этган роль — Ботир ака ҳақиқатан ҳам яқин тарих қаҳрамони, яъни юзлаб инсон ҳаётини сақлаб қолган қаҳрамондир. Бу фильм катастрофа фильми бўлгани билан инсонийлик туйғуларини уйғотиб, умумий кечинмаларни акс эттирган. Қаҳрамонлик кўпроқ Ҳошим ака Арслонов яратган ролга юклатилган. Чунки улар капитан ролини ижро этган ва уларнинг ҳукми, мураккаб вазиятда қабул қилган тезкор қарори билан бўлаётган воқеалар ёритилган.

Энг қийин саҳна — кабина олинган ҳар бир саҳна. Унда ҳам қийин бўлди. Кейинги сонияда, дақиқа ҳам эмас — кейинги сонияда йўқ бўлиб қолишингизни тасаввур қилиб роль ўйнаш, менимча, жуда ҳам қийин».

Фото: «Bugun.uz» / Элшод Салимов

Bugun — LIVE