Жаҳон - 14:46 · 02.06.2022

Алишер Усмонов йил бошидан буён қанча пул йўқотгани ҳисоблаб чиқилди

Россиялик олигархларнинг умумий бойлиги 2022 йил бошидан бери 41,48 миллиард долларга камайди. Алишер Усмоновнинг ундаги улуши 233 миллион долларни ташкил қилади.

Фото: «РБК»

Bloomberg Billionaires Index’га (BBI) кўра, Усмонов ҳозирда 21 миллиард доллар капиталга эга. Дунё миллиардерлари ичида у 67-ўринни эгалламоқда. Индекс миллиардерлар акцияларига эга бўлган компаниялар акциялари қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. BBI рейтингида дунёнинг 500 нафар олигархи бор, уларнинг 25 нафари Россия фуқароси ҳисобланади. Умумий бойлиги эса 1 июнь ҳолатига кўра 341,51 миллиард долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Алишер Усмонов Буюк Британиядаги Топ-10 миллиардер рўйхатидан чиқиб кетганди. Шунингдек, Усмоновнинг Сардиниядаги вилласи намойиш қилинган.

Bugun — LIVE