Жаҳон - 14:55 · 02.06.2022

АҚШ Украинага Россияга кучли зарба бероладиган учувчисиз учиш аппарати сотмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 4 та MQ-1C Grey Eagle разведка ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Reuters» агентлигининг 3 та манбаси хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, мазкур техника Россия қўшинларига қарши жанг майдонида Hellfire ракеталарини олиб юриши мумкин. Американинг «General Atomics» мудофаа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларининг сотилишига Конгрессда тўсиқ қўйилиши мумкин.

«Қурол сиёсати сўнгги дақиқада ўзгариши мумкин ва Пентагоннинг режалари барбод бўлади. Ушбу савдо муҳим аҳамиятга эга, чунки у биринчи марта Россияга қарши жанг майдонига бир неча марта кучли зарбалар беришга қодир бўлган илғор Америка тизимини олиб келади», дейди манбалардан бири.

Байден маъмурияти яқин кунларда Конгрессни техника савдоси ҳақида хабардор қилмоқчи, шундан сўнг у оммавий эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий-дипломатик музокаранинг тўхтатилиши сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШ Украинанинг бир қисмини Россияга бериш таклифига муносабат билдирганди.

Bugun — LIVE