Жамият, Сиёсат - 14:12 · 02.06.2022

Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келди — фото

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида уни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнг Тожикистон президенти «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, мамлакатга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланган.

Аввалроқ Тожикистон президенти Ўзбекистонга келиши, ташриф доирасида бизнес учрашуви, иқтисодий ва инвестиция форуми, минтақавий илмий-амалий конференция ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE