Сиёсат - 18:06 · 02.06.2022

Маданий мерос агентлигига директор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2 июнь кунги қарори билан Баҳодир Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Баҳодир Абдикаримов ҳозиргача Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирокида Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлиги жамоасига таништирилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, бунга қадар бир йил ичида агентлик директорлигига икки марта тайинлов амалга оширилган. Хусусан, Турсунали Қўзиев 2021 йил ноябр ойида тайинланган бўлса, декабр ойида эса Шаҳриёр Нуруллоев раҳбар бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинлангани хабар берилганди.

Bugun — LIVE