Жамият - 22:31 · 02.06.2022

Мирзиёев ва Раҳмон Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолаган.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланган.

Жумладан:

  • Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»;
  • маданият вазирликлари ўртасида 2022–2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»;
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашув ўтказгангани ҳамда музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этгани хабар берилганди.

Bugun — LIVE