Ўзбекистонда ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари E–Auksion орқали ижарага берилади

«Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ерусти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари E–Auksion орқали ижарага берилади.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, Тошкент метрополитенининг «Дўстлик»–«Қўйлиқ» ерусти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

  • пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
  • автотураргоҳлар;
  • аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
  • болалар ва спорт майдончалари.

Ерусти метро йўналишлари остида жойлашган тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ерусти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун E–Auksion электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди