Жамият, Қашқадарё - 19:41 · 02.06.2022

Қашқадарёда 18 ёшли ҳарбий хизматчи вафот этди

Юқори Чирчиқ туманида яшовчи Руслан Қидиралиев 8 апрель куни армия сафига кузатиб қўйилиб, икки ойдан кейин уйига тобутда қайтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Кадр: YouTube / KunUZ

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Қашқадарёдаги ҳарбий қисмда хизматни ўтаётган аскар вафот этганлиги ҳолати юзасидан Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE