Қашқадарёда 20 йил «ўғил бола» бўлиб келган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 йилдан буён «Шафоатов Олим» дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қизга ўз исми ёзилган янги гувоҳнома берилди.
Фото: Telegram
Маълум бўлишича, унга «Шафоатов Олим» деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани, марказга бориш қийин бўлгани ва бошқа сабабларга кўра бу қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.
Аввалроқ Қашқадарёда 114 ёшли аёлга туғилганлик ҳақида ҳужжат берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда ҳам 98 ёшли эркакка биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилган.