Жаҳон - 20:10 · 02.06.2022

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири қўлга олинди — видео

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон прокуратураси матбуот хизмати

Маълумотни республика Бош прокуратураси матбуот хизмати тасдиқлаган. Вазир асоссиз равишда вакцина сотиб олишда гумон қилинган.

«2020 йил декабридан 2021 йил сентябрига қадар Қирғизистон халқаро ташкилотлар, Россия, Хитой, Озарбайжон ва Қозоғистондан текин инсонпарварлик ёрдами кўринишида 451 560 доза вакцина олган.

Шунингдек, давлат раҳбари ва президентлари ўртасидаги келишув натижасида Россия ва Хитойдан 6 миллион дозадан ортиқ вакцина қабул қилинган.

Шунга қарамай, Соғлиқни сақлаш вазири топшириғи билан ССВ хорижий компаниядан 1 миллиард 581 минг сомга (19 минг 887 доллар) 2 миллион 460 минг доза вакцина харид қилган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, барча маблағлар офшор ҳисоб рақамларига ўтказилган. Вакциналар харид қилинганидан кейин 243 минг дозадан ортиқ дори воситаси ишлатилмаган, яроқлилик муддати эса тугаган. Давлатга 1 миллиард 581 минг сом зарар етказилган.

«Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 336-моддаси ‘коррупция’ билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири ва бошқарманинг бошқа ходимларига тегишли яна 5 та коррупция иши ўрганилмоқда», дейилади Қирғизистон Бош прокуратура хабарида.

Аввалроқ Қирғизистонда вазир лавозимига тайинланганидан 15 кун ўтиб ҳибсга олинганди. Шунингдек, Садир Жапаров Қирғизистон Бош прокуратурасида сўроқ қилинганди.

Bugun — LIVE