Жаҳон - 9:03 · 02.06.2022

Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак 16 ёшли қизни зўрлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 56 ёшли ўзбекистонлик эркак 16 ёшли зўрлаганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Inbusiness.kz»

Ҳолат юзасидан қизнинг онаси 31 май куни полицияга мурожаат қилган. Унинг айтишича, Дунайский проспектидаги 48-уйдаги хонадонлардан бирида номаълум шахс 2006 йилда туғилган қизининг номусига тегажаклик қилган. Шу куни милиция ходимлари томонидан 1966 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда 33 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганди. Шунингдек, Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этганди.

Bugun — LIVE