13:26 | 02.06.22 665

Сердар Бердимуҳамедов ўғли билан Умра зиёратини амалга оширди — фото

Бу давлат раҳбарининг Туркманистон президенти лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафаридир

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Умра (кичик Ҳаж) маросимини адо этиш учун Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифини бошлади, дея хабар бермоқда ТДХ давлат ахборот агентлиги.

Фото: «SPA»

Таъкидланишича, бу давлат раҳбарининг Туркманистон президенти лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий ташрифидир. Уни отаси, Халқ маслаҳати миллий кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, парламент раиси, мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари ва муфтийлар кузатиб қўйган.

Видеодан кадр
Видеодан кадр

Қайд этилишича, Туркманистон кексалари Президент билан бирга Саудия Арабистонига борган. Жидда аэропортида давлат раҳбарини Макка вилояти губернатори ва Саудия Арабистони қироли маслаҳатчиси Холид бин Файсал Ол Сауд кутиб олган. Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги чоп этган суратларга қараганда, Сердар Бердимуҳамедовга сафарда ўғли Керимгули ҳамроҳлик қилган.

Видеодан кадр
Фото: «SPA»
Фото: «SPA»

Аввалроқ Туркманистонда ўқитувчилар дарсда Сердар Бердимуҳамедов ютуқлари ҳақида гапиришга мажбур қилинганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 248
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 116
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 710
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 238
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 459
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 471