Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Тожикистонда Тошкент вақти билан 23:34 да 4,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Фото: Twitter / @mchsing
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 38,2 градус шимолий кенглик; 68,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 20 км.
Келтирилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 344 км жанубий-ғарбда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлган:
Узун туманида 3 балл, 40 км.
Денов туманида 2 балл, 72 км.
Шўрчи туманида 2 балл, 73 км.
Аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилганди. Шунингдек, Тожикистонда 14 март куни содир бўлган зилзила кучи Тошкент вилоятида сезилганди.