Украина ва Польша биргаликда қурол-яроғ ишлаб чиқаради

Украина бош вазири Денис Шмигаль ўзининг Telegram каналида Киев ва Варшава қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этишини маълум қилди.

Фото: «The Krakow Post»

Украина президенти Владимир Зеленский ва Польша бош вазири Матеуш Моравецкий ҳукуматлараро маслаҳатлашувда иштирок этган, унда томонлар доимий комиссиясини ташкил этиш учун меморандум имзолаган.

«Ушбу комиссия қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи Украина–Польша қўшма корхонасини яратиш бўйича тавсиялар беради.

Бу бизнинг мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади ва мудофаа қуролларининг замонавий турларини яратиш имконини беради», — деган Шмигаль.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша мудофаа харажатларини ошириши маълум қилинганди. Чунки мамлакат аҳолиси Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан қўрққанди.

Шунингдек, Рамзан Қодиров Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди ва Украинага берилган қуролларни қайтариб олишни сўраганди.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди