Украинага дрон совға қилган турк компанияси, VPN’ларни блоклаган «Роскомнадзор» ва қурол жўнатишни сўраётган Британия

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 2 июнь куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «Reuters»

Британия АҚШдан Украинага M270 ракета тизимларини юбориш режасини имзолашни сўрамоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Politico» хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур қурол 80 километр масофадаги нишонларни уриб тушира олади. Нашр суҳбатдошларига кўра, АҚШда ишлаб чиқарилган M270 ларни топшириш масаласини аввалига Британия бош вазири Борис Жонсон ва Америка президенти Жо Байден, сўнгра Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен муҳокама қилган.

АҚШ экспорт қоидаларига кўра, Байден маъмурияти бу ҳаракатни расман маъқуллаши керак ва улар деярли бу қарорга келиб бўлган.

Украина ҳукумати узоқ масофали кўп учувчи ракета тизимларини етказиб беришни узоқ вақтдан бери талаб қилмоқда. Оқ уй бундай қуроллар Россия ҳудудига зарба беришда қўлланилишидан қўрқиб, қарор қабул қилишда иккиланди. 1 июнь куни Байден Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

«Роскомнадзор» Proton VPN ва бошқа VPN хизматларини блоклаб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

«Алоқа тўғрисидаги қонунга кўра, ноқонуний контентни блокировка қилишни четлаб ўтиш воситалари таҳдид сифатида тан олинади. Жамоатчилик коммуникациялари тармоғини мониторинг қилиш ва назорат қилиш маркази Россияда мамлакат қонунчилигини бузувчи VPN хизматларининг ишлашини чеклаш чораларини кўрмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиядаги фойдаланувчилар Proton VPN хизматига уланишда қийналаётгани бўйича хабарлар тарқалганди. ProtonMail веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда бунга Россия провайдерлари ва расмийларининг VPN уланишларига халақит бераётгани сабаб бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

«Байрактар» учувчисиз ҳарбий аппаратларни ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси Украинага битта қурилмасини совға қилишга қарор қилди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

Маълум бўлишича, компания расмийлари Литвада Украинага мазкур қуролни совға қилиш учун пул йиғилганидан кейин бу қарорга келган. Компания ўз навбатида литваликлар томонидан йиғилган бир неча миллион еврони Украинадаги гуманитар миссияларни молиялаштириш учун ўтказишни сўраган.

Украина ва Польша биргаликда қурол-яроғ ишлаб чиқаради. Украина бош вазири Денис Шмигаль ўзининг Telegram каналида Киев ва Варшава қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этишини маълум қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский ва Польша бош вазири Матеуш Моравецкий ҳукуматлараро маслаҳатлашувда иштирок этган, унда томонлар доимий комиссиясини ташкил этиш учун меморандум имзолаган.

«Ушбу комиссия қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи Украина–Польша қўшма корхонасини яратиш бўйича тавсиялар беради.

Бу бизнинг мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади ва мудофаа қуролларининг замонавий турларини яратиш имконини беради», — деган Шмигаль.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди