Жаҳон - 23:35 · 03.06.2022

«Биз мамлакатни юз кундан бери ҳимоя қилмоқдамиз» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги урушнинг 100 кунлиги муносабати билан аҳолига мурожаат қилди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Видеомурожаатда у Украина Қуролли кучлари, ҳукумати ва халқи давлатни рус босқинчиларидан ҳимоя қилишига ишонтирган ва урушда ғалаба қозонишини таъкидлаган.

«Фракция раҳбари, Президент девонининг раҳбари, Украина бош вазири Шмигаль, Подоляк ва президент шу ерда. Бизнинг жамоамиз анча катта. Украина Қуролли кучлари шу ерда. Энг муҳими, халқимиз, давлатимиз шу ерда. Биз Украинани юз кундан бери ҳимоя қилдик. Ғалаба биз томонда, Украинага шон-шараф!» — деган Зеленский.

Аввалроқ Зеленский дунё Россия ядро қуролидан фойдаланишига тайёрланаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Зеленский Украинанинг бир қисмини Россияга бериш таклифига жавоб қайтарганди.

Bugun — LIVE