Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Тошҳовлини томоша қилган. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Жума масжидида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган. Хоразмнинг тарихи, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, бой маданияти ва санъати меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.



Маълумот учун, Ичан қалъа фақат ёдгорлик эмас, балки «тирик» шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор ва ҳозиргача қадимий уйларда аҳоли яшайди. У «очиқ осмон остидаги музей» деб ҳам аталади.


Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда UNESCO Маданий мерос рўйхатига киритилган. 1997 йилда шаҳарнинг 2500 йиллик юбилейи нишонланган. 2020 йилда Турксой халқаро ташкилоти томонидан Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.


Шу билан Тожикистон Президентининг мамлакатга расмий ташрифи якунланди.


