Жаҳон - 18:28 · 03.06.2022

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Россия ва Беларусга қарши олтинчи иқтисодий ва индивидуал санкцияларни тасдиқлади.

Фото: «Flickr»

Иттифоқ дипломати Жосеп Боррел янги иқтисодий санкциялар қўллаш орқали урушни молиялаш имконияти чекланишини айтган. Санкцияларга кўра, Россиядан Европа Иттифоқи мамлакатларига нефть маҳсулотларини сотиб олиш, импорт қилиш ва ўтказиш тақиқланади. Нефтдан воз кечиш олти ойдан бошлаб, нефть маҳсулотларини рад этиш эса саккиз ойгача давом этади.

Биринчидан, ЕИ географик жойлашуви туфайли қисқа вақт ичида муқобил манбаларни топа олмайдиган бир қанча давлатлар учун истисно қилади. Иккинчидан, Россия Сбербанки, Москва кредит банки, Россия қишлоқ хўжалиги банки ва Беларусь тараққиёт ва тикланиш банки SWIFT тизимидан узилади. Учинчидан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида Россиянинг учта давлат телеканали эфири тўхтатилади. Булар «Россия РТР/РТР Планета», «Россия 24» ва «Международный ТВ Центр».

Тўртинчидан, Буча ва Мариуполдаги «ваҳшийлик»да иштирок этганларга нисбатан қўшимча санкциялар қўлланилади. Ушбу чора-тадбирлар Россия ҳукуматига яқин бўлган ва урушни қўллаб-қувватловчиларга ҳам таъсир қилади.

Бешинчидан, Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга консалтинг, бухгалтерия ҳисоби ва пиар хизматларини тақдим этиши тақиқланган. Шунингдек, Россия ва Беларусь жисмоний ва юридик шахслари рўйхати кенгайтирилди.

Аввалроқ Ғарб санкциялари Марказий Осиёга қандай таъсир қилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияга қарши санкциялардан кейин дунёда нималар ўзгариши маълум бўлган.

Bugun — LIVE