Жаҳон - 7:32 · 03.06.2022

iPhone 14 макетларининг суратлари намойиш қилинди — фото

iPhone 14 тақдимоти сентябрда бўлишига қарамай, интернетда смартфон макетларнинг янги фотосуратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «WccfTech» хабар берди.

Суратда камералар ва корпус материалларининг жойлашишини кўриш мумкин. Тарқалган маълумотларга кўра, арзон iPhone 14 ва iPhone 14 Мах «кокил» билан қолади, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max эса айлана ва планшет шаклида кичик кесикларга эга бўлади. Кичик моделларда диагонал линзали иккита асосий камера бўлади. Аммо iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max’да каттароқ сенсорлар билан учта камера жойлашади. Миш-мишларга кўра, 48 мегапикселли сенсорлар кичик моделларда қўлланилади.

Фото: «WccfTech»

Илгари бўлгани каби, кичик моделлар ялтироқ (глянцевий) корпусда, катталари эса жилосиз (матовий) рангда болади қилинган. Тахминларга кўра, iPhone 14 ва iPhone 14 Мах алюминий, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах эса титан рамкаларга эга бўлади. Аммо бу шунчаки тахмин экани айтилган.

Фото: «WccfTech»
Фото: «WccfTech»

Аввалроқ iPhone 14 Pro’нинг экрани бўйича маълумотлар очиқланганди. Шунингдек, iPhone 14 Pro Max’нинг юқори сифатли макети намойиш қилинган.

Bugun — LIVE