Жаҳон - 23:57 · 03.06.2022

Лукашенко Украина донини Беларусь орқали олиб ўтишни таклиф қилди

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали мулоқотда Украинадаги донни Минск орқали олиб ўтишни таклиф қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Forbes»

Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусь Украина донини Болтиқбўйи мамлакатлари портларига мамлакат ҳудуди орқали етказиб беришга тайёр. Минск темир йўл транспорти орқали юк ташишда ёрдам кўрсатади.

«Шу билан бирга, Беларусь учун Германия, Польша, Болтиқбўйи мамлакатлари, Россия портлари ҳам очиқ бўлиши керак. Шунда Беларусь орқали юкларни олиш имкони ҳам бўлади», дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Гутерриш тегишли мамлакатлар раҳбарияти билан гаплашиш ва Украина донини Беларусь орқали халқаро бозорларга етказиб бериш шартларини аниқлаш мақсадида «бир неча кунлик қисқа пауза» беришни сўраган.

Аввалроқ Беларусь Украина билан чегарага махсус операция кучларини жойлаштирганди ва Лукашенко Беларусь ва Россия иттифоқ давлати қураётганини айтганди.

Bugun — LIVE